Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сергелида йўловчи ташиш автобуси ёниб кетди

1366

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги йўловчи ташувчи автобуслардан бирининг ёнаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ИИББга  бугун, 14 декабръ куни тахминан соат 15:20 ларда Сергели тумани Дўстлик чорраҳасида йўловчи ташиш автобуси ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган ФВВ ўт ўчириш бригадаси томонидан давлат рақами 01 142 ФCА бўлган "Мерседес Бенц" русумли йўловчи ташиш автомобилида содир бўлган ёнғин соат 15:35 ларда бартараф этилган.

«Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви сабабли содир бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда», – дейилади ИИББ хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага