Бу ҳақда ўттиз иккинчи ялпи мажлисда Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Айни пайтда Танзила Нарбаева раислигида Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Йиғилишда Сенат Раисига янги ўринбосар сайланди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 9 ва 15-моддаларига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ Мурат Каллибекович Камалов Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Шу пайтга қадар ўринбосар бўлган Мурат Каллибекович Камалов лавозимидан озод этилди.