Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудиялик сайёҳ ҳижрат йўлини яёв босиб ўтди

2149

Саудиялик спортчи ва сайёҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам изидан бориб, Маккадан Мадинагача бўлган 500 километрлик йўлни яёв босиб ўтди.

Бадр аш-Шайбоний ҳижрат йўлини 12 кунда босиб ўтишга муваффақ бўлди. У ҳар куни пиёда 40 километрга яқин масофани юриб ўтган. Унинг уюштирган сафаридан асосий мақсад - инсоният тақдирини ўзгартириб юборган кўчишга эътиборни жалб қилиш бўлган.

Бадр аш-Шайбоний йўлда 12 та муҳим жойда тўхтаб ўтган. Улар орасида Пайғамбаримиз  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Сиддиқлар уларни таъқиб қилаётган Макка мушрикларидан яширинган Савр ғори, Пайғамбар алайҳиссалом ўтирган исми номаълум бўлган қоя усти ва Қудайд водийси бор.

Ҳозир турли ташкилотлар томонидан ҳижрат йўналишини ҳужжатлаштириш, шунингдек, ушбу йўналиш бўйлаб экскурсияларни олиб бориши мумкин бўлган гидларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ушбу эпик саёҳат мендан беш йиллик тайёргарликни талаб қилди. Бу менинг барча саёҳатларим орасида қалбимдан алоҳида ўрин эгаллайди, дейди Бадр аш-Шайбоний.

Унинг сўзларига кўра, у учун ҳижрат йўлидаги энг ақл бовар қилмайдиган жой Савр ғори бўлган.

“Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ташриф буюрган жойда бўлиш ақл бовар қилмайдиган нарсадир. Бу бахтни ҳеч қачон унутмайман. Эҳтимол, мен бундай ҳис-туйғуларни бошдан кечирган ягона саргузашт — Эверест тоғининг чўққисига чиққан вақтда бўлган", деди сайёҳ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага