Америка Қўшма Штатлари 2001 йил 11 сентябрда мамлакатда содир бўлган воқеаларга алоқадор сифатида қаралган, аммо ҳеч қачон айбдор бўлмаган махбус — саудиялик муҳандисни Гуантанамо ҳарбий қамоқхонасида 20 йилдан ортиқ ўтгандан сўнг озод қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги чоршанба куни 48 ёшли Ғассон аш-Шарбий 2022 йилнинг февраль ойидаги текширув комиссияси “миллий хавфсизликка давом этаётган жиддий таҳдиддан ҳимояланиш учун энди ҳибсга бўлиш зарурияти йўқ”, деган қароридан сўнг Саудия Арабистонига қайтарилганини маълум қилди.
Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, ал-Шарбий Саудия Арабистонига “тўлиқ хавфсизлик чоралари, жумладан, мониторинг, саёҳат чекловлари ва доимий маълумот алмашиш шарти билан” топширилди.
2022 йилда Пентагоннинг даврий текширув кенгаши ал-Шарбий ал-Қойдада етакчилик ёки прокси лавозимга эга эмаслиги ва ҳибсдаги талабларни бажаргани ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, унинг "жисмоний ва руҳий саломатлик муаммолари" борлиги ўз тасдиғини топмаган.
АҚШнинг айтишича, ал-Шарбий 11 сентябрь терактларидан кейин Покистонга қочиб кетган ва бомба ясашга ўргатилган. Кейинги йили у ўша ерда ҳибсга олинган, сўнгра Гуантанамодаги ҳарбий асирлар лагерига юборилган.
АҚШ ҳарбийлари ал-Шарбий ва яна бир қанча шахсларга қарши айбловлар қўйган, бироқ 2008 йилда уларни олиб ташлаган.
У ҳеч қачон жиноятда айбланмаган бўлса-да, унинг озод этилиши ҳам маъқулланмаган ва АҚШ ал-Шарбийни душман жангчиси сифатида ушлаб туришда давом этган.
Собиқ маҳбус бу йил озод қилинган ва бошқа давлатга жўнатилган камида тўртинчи шахс ҳисобланади.
Гуантанамодаги АҚШ ҳарбий-денгиз базаси 2003 йилда фаолиятидаги энг юқори чўққисида 600 га яқин маҳбусни сақлаган. Ал-Шарбий кўчирилгандан сўнг, ҳозирда у ерда 31 маҳбус сақланади. Уларни қабул қиладиган мамлакат топилса, кўчирилиши мумкин бўлган 17 маҳбусни ўз ичига олади.
Гуантанамодаги яна уч маҳбуснинг иши кўриб чиқилиш ҳуқуқига эга, тўққиз нафари ҳарбий комиссияларда айбланган, икки нафари эса бундай комиссиялар томонидан ҳукм қилинган.
Икки покистонлик ака-ука — 55 ёшли Абдул ва 53 ёшли Муҳаммад Раббоний 20 ўн йиллик Гуантанамо қамоқхонасида ўтирганидан сўнг ўтган ой қўйиб юборилган ва уйларига қайтган.
Покистонлик сенатор Муштақ Аҳмад Хон, мамлакат парламенти юқори палатасидаги инсон ҳуқуқлари қўмитаси раисининг айтишича, бу одамлар айбсиз, аммо АҚШ томонидан 21 йилга қамалган.
“Уларга нисбатан ҳеч қандай суд жараёни, айбловлар бўлмади. Уларнинг озод этилгани билан табриклаймиз. Покистон Сенатига раҳмат”, деб ёзган у твиттердаги саҳифасида.
Ака-ука 2002 йилда Покистон ҳукумати томонидан Карачида ҳибсга олинганидан кейин АҚШ ҳибсхонасига ўтказилган. АҚШ уларни ал-Қоида аъзоларига уй-жой ва бошқа кичик моддий ёрдам бергани учун айбланган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари узоқ вақтдан бери Гуантанамо қамоқхона лагерини ёпишга чақириб келади.