Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Яманнинг бир гуруҳ жисмоний ва юридик шахсига террор тамғасини ёпиштирди

1147

Саудия Арабистони Ямандан 19 киши ва ташкилотни терроризмни қўллаб-қувватлаганликда айблаб, террор ташкилоти рўйхатига киритганини маълум қилди.

Саудия Арабистони жамоат хавфсизлиги бошқармаси ўзининг расмий Тwitter саҳифасида хусийлар, ал-Қоида террор ташкилоти ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан ҳамкорлик қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашда айбланган яманлик 8 нафар киши ва 11 та ташкилот террорчилар рўйхатига киритилганини маълум қилди.  

Жисмоний шахслар ва ташкилотлар номига расмийлаштирилган барча активлар музлатилади, улар билан ҳамкорлик қилиш тақиқланади. 

Саудия Арабистони бу одамлар ва ташкилотларни хусийларга қурол етказиб беришда, пул ва нефт контрабандасига ёрдам беришда айблайди. Баёнотда айтилишича, хусий террорчиларнинг фаолиятини чеклаш ишлари давом этади. 

Саудия Арабистони охирги ҳафтада иккинчи марта террорчилик ташкилотлари рўйхатини янгилади.

Ар-Риёз томонидан 7 июнь куни берилган баёнотга кўра, террорчилар рўйхатига Нигериядаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, ИШИД ва Боко Ҳарам билан алоқадор 16 шахс ва ташкилот киритилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага