Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия ҳукумати 2023 йилги Ҳаж мавсуми якуни бўйича баёнот берди

1801

Саудия Арабистони 2023 йилги зиёрат мавсуми эпидемиялар бўйича ҳеч қандай хавф-хатарга дуч келмай, саломатлик нуқтаи назаридан муваффақиятли якунланганини эълон қилди.

Саудия Арабистони расмий хабар агентлиги SPA хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳмон ал-Жалоcил ҳаж ибодатини адо этган зиёратчилар ўз мамлакатларига қайтишни бошлаганидан сўнг, 2023 йилги Ҳаж мавсуми бўйича якуний ҳулосаларни билдирди. 

Жалоcил, жорий йилги зиёрат мавсуми ҳеч қандай эпидемия хавфи ва умумий саломатлик таҳдидига дуч келмасдан, саломатлик нуқтаи назаридан муваффақиятли якунланганини таъкидлади. 

Вазир, шунингдек, бу йил зиёратчилар сони Ковид-19 пандемиясидан олдинги рақамларга қайтганини айтди. 

Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж ибодатини адо этиш учун 150 та давлатдан 1,8 миллион зиёратчи келганини эълон қилди, бу йилги Ҳаж амаллари Ковид-19 авж олгандан бери биринчи марта чекловларсиз ўтказилди. 

2019 йилда Саудия Арабистонига бутун дунёдан тахминан 2,5 миллион зиёратчи келган бўлса, 2020 йилда Ковид-19 эпидемияси чекловлари туфайли фақат мамлакат ичидан зиёратчилар сони 10 мингга яқин мусулмон Ҳаж ибодатини амалга оширганди. 

2021 йилги зиёрат мавсумида ҳам эпидемия авж олгани сабабли Саудия Арабистонидан 60 минг нафар кишига кучли саломатлик назорати остида ҳаж зиёратига адо этишга изн берилди. 

Ўтган йили зиёратчилар сони белгиланган рақамдан паст бўлиб, 899 минг 353 нафарни ташкил этди, шундан 779 минг 919 нафари хориждан келган ҳожилар эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага