Саудия Арабистони интернетда тарқалганига қарамай, оммавий ахборот воситаларининг Рождество арчалари ва Санта Клаус либослари импорти ҳақидаги хабарларини рад этди.
Саудия Арабистонининг Закот, солиқлар ва божхона бошқармаси Рождество арчаларини ёки исломдан бошқа диний белгиларни олиб кириш тақиқланганлигини айтган.
Бу баёнот твиттер фойдаланувчисининг энди подшоҳликда Рождество арчаларига рухсат борми, деган саволига жавобан берилган.
Аввалроқ хорижий ОАВлар нефтга бой мамлакатдаги дўконларда Рождество арчалари, безаклар ва Санта Клаус либослари сотилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Саудия Арабистонида ишлаётган, асосан Ливан ва Филиппиндан келган насроний хорижликлар Рождество байрамини ёпиқ эшиклар ортида нишонлашга одатланган.