Саудия Арабистони аҳолиси сони 32,2 миллион кишига етди, уларнинг 42 фоизи чет эл фуқаролари, саудияликларнинг 63 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.
2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, умумий аҳолининг ўртача ёши 29 ёшни ташкил этган.
Иқтисодиёт ва режалаштириш вазири Файсал Ал-Иброҳим Риёзда ўтказилган матбуот анжуманида сўнгги аҳолини рўйхатга олиш қироллик тарихидаги энг кенг қамровли ва тўғри рўйхатга олиш бўлганини таъкидлаган.
“Аҳолини рўйхатга олиш натижалари режалаштириш ва қарорлар қабул қилиш... ҳамда подшоҳликдаги сармоявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун асосий асос бўлади”, - деган Ал-Иброҳим.
Саудия Арабистонининг жуда катта миқдордаги ёш аҳолиси валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг олдида турган иқтисодиётни диверсификация қилиш, нефтдан воз кечиш ва 10 миллиондан ортиқ саудияликлар учун иш ўринлари яратиш бўйича режаларида дуч келаётган муаммоларга ечим бўлади.
Шаҳзода Муҳаммад маҳаллий саноатни ривожлантириш ва подшоҳликни туризм ва бизнес учун очишни ўз ичига олган Vision 2030 деб номланувчи улкан ўзгариш режасига юзлаб миллиард доллар сармоя киритмоқда.
2010 йилдан бери аҳолининг йиллик ўсиши ўртача 2,5% ни ташкил этганю Сўнгги рўйхатга олиш маълумотлари шуни кўрсатадики, ўша пайтдан бери умумий аҳоли сони 34,2% га ошган.
Ҳукумат чет эллик ишчиларнинг қариндошларидан қўшимча тўловлар ундира бошлаганидан сўнг, 2016 йилда чет эл фуқаролари сони 14,6 миллион кишигача камайган. 2020 йилда COVID-19 инқирози пайтида 1 миллиондан ортиқ хорижлик подшоҳликни тарк этди.
Бироқ, Риёз, шунингдек, иқтисодий диверсификация қилиш учун кўпроқ истеъдодларни жалб қилиш умидида чет эллик ишчиларга, жумладан, етмиш йиллик мунозарали ҳомийлик тизимига нисбатан шартнома чекловларини юмшатди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан Amnesty International Саудия Арабистони расмийлари ва бошқа Форс кўрфази ҳукуматларини хорижлик ишчиларни зўравонлик ва депортация каби ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилишга чақирмоқда.
ХВЖ Саудия Арабистони иқтисодиёти 2022 йилда 8,7 фоизга ўсганини айтади, бироқ подшоҳликнинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши бу йил икки баробардан кўпроққа қисқариб, 3,1 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда.