5 июнь куни “Красное село” масжидида IV Санкт-Петербург Қуръон тиловати мусобақаси бўлиб ўтди. Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимолий-Ғарбий минтақаси мусулмонлари диний идораси ҳамда “Aлимов уйи” Халқаро ассоциацияси мусобақага ҳомийлик қилди. Танловда турли миллат ва ёшдаги вакиллар иштирок этди.
Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимолий-Ғарбий минтақаси муфтийлари танловининг очилишида Санкт-Петербург жоме масжиди имом-хатиби Шайх Равил-Ҳазрат Панчеев Aбдулбар афанди ва барчага миннатдорлик билдирди. Тадбирда иштирок этганлар, уларнинг ота-оналари ва яқинларга Aллоҳдан бирдамлик ва саломатлик сўради. Шунингдек, Равил-Ҳазрат Панчеев ёш авлодни ислом дини анъаналари руҳида тарбиялаш уларнинг келажагида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шундан сўнг Қуръон ўқиш мусобақалари бошланди. Қуръон поралари иштирокчилар томонидан ёддан ўқилди. Пешин намозидан сўнг ғолиблар тақдирланди ва барча болаларга эсдалик совғалари топширилди.