Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари Божхона қўмитасига бириктирилади 

790

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорга кўра, мазкур ташкилотлар Давлат божхона қўмитасига бириктирилади.

Давлат божхона қўмитаси:

➖ тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

➖ тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш ва бошқаларда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига доимий равишда кўмаклашади;

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:

2023-2024 йилларда ДБҚ билан биргаликда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламаларини ўрнатилишини таъминлайди;

2022 йил 1 октябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги, ССВ ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этади;

2023 йил 1 июнга қадар ССВ билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага