Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Сабаблардан фойдаланиш таваккулга зид эмас

2746

Таваккул – ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ботиний ҳолатлари, хулқларидир. Ҳалол касб, меҳнат орқали кун кўриш у зоти шарифнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидир. Ким ҳазрат Пайғам­баримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқ­лари билан хулқланишни хоҳласа, суннатларини тарк этмасин. Ҳар кимки касбу меҳнат орқали оила тебратишини маломат қилса, гўёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маломат қилибди. Ҳар кимки таваккулга таъна қилибди, у гўёки имонга таъна қилибди. Кишининг жисмоний фаоллиги, фаолияти кўнглидаги таваккулга асло зарар бер­майди. 

Саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу­дан ривоят этилади: 

“Кимдир ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: 

“Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, туямни қўйиб юбориб Аллоҳга таваккул қилсам бўладими?”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

“Аввал боғлагин-да, кейин Аллоҳга таваккул эт!” (Шу маънодаги ҳадисни Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Қузоъий ривоят қилишган).

Иброҳим Хаввос қуддиса сирруҳу таваккул аҳлининг улуғларидан бўлган эканлар. Шунга қарамасдан, у киши қуддиса сирруҳу доим игна, ип, қайчи ва сув идишларини ўзларидан ажратмас эканлар. Шу зот қуддиса сирруҳу айтар эканларки: “Агар муридни сув идиши, ип, игнасиз кўрсангиз уни намози мукаммал эмаслигида айбласангиз дурустдир”.

Сабаблардан фойдаланиш ҳамда амалдаги тадбиркорлик таваккулни инкор этишга кирмайди. Аксинча, ақлли одам мулоҳазали, диққат-­эътиборли бўлиб, мақсадига эришиш йўлида у ҳам барча одамлар фойдаланадиган сабаблардан ўринли фойдаланади. 

Бошқача қилиб айтганда, таваккул хайрли ишларни амалга ошириш йўлидаги воситаларни рад этишни англатмайди. Балки ҳақиқат шуки, чин таваккулчи ўз ғоя ва ниятини амалга оширишда одамлардан етадиган ёрдамга таянмайди.

Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, таваккул – имоннинг аркони, асосларидандир. Шунинг учун таваккулнинг футури имоннинг футурига сабаб бўлиши мумкин. Бундай дейилишига сабаб имон, яъни Аллоҳнинг бирлигига тўлиқ ишониш баробарида ҳар қандай юз бериши мумкин бўлган нарсанинг фақат Ундангина келиб чиқиши мумкинлигини англаб етишдир. Ҳар кимки Аллоҳдан бошқа кимгадир ёхуд нимагадир суянибдими, ҳақиқати ҳол, бу Аллоҳнинг тавҳидига ишонмагани аломатидир, агарчи тилида ҳар қанча таъкидлаб-тасдиқламасин . 

Инсонни таваккул этишга элтувчи чора-даво унинг қуйидаги беш нарсани ўзига қунт билан сингдира олишидадир:

1. Аллоҳ банданинг ҳолидан ўта дақиқ ва аниқ суратда хабардор эканлигини мулоҳаза этиши.

2. Аллоҳнинг қудрати чексиз ва комил эканлигини идрок этиб, шунга эътиқод қилиши; 

3. Аллоҳнинг бирон-бир нарсани унутиши ё янглишиши мумкин эмаслигига ишониши; 

4. Аллоҳ Ўзининг берган ваъдасига ҳеч қачон хилоф қилмайди, деб эътиқод қилиши; 

5. Аллоҳнинг ўта Карим, Меҳрибон, Ғамхўр эканлигига ишониши ҳамда бандаси сўрамаган тақдирда ҳам уларнинг эҳтиёжини қондиргувчи эканини мулоҳаза этиши.

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага