Россия Федерацияси полиция майори болалиги ўтган шаҳарларни руслар ўққа тутишини қоралаб, ҳарбий гувоҳномасини ёқиб юборган.
Майор аслида Хмелницкийда туғилган. Бу одам ҳозир Россия фуқароси эканидан уялишини баралла айтмоқда. Ўзининг ҳамкасблари – ҳарбийлар Украинани ўққа тутишаётгани, исталган пайтида ўзи ҳам нишон бўлишини ўйлаб чидаб тура олмади ва шу йўл билан исён қилди.
Собиқ иттифоқ даврида кўплаб украиналиклар Россияда таълим олган ва ишлаб, яшаб қолган. Кўпчилиги бугун қайтмоқда. Айримлар Россия Федерациясида қолишни маъқул кўрмоқда. Қолганларга энди муносабат ўзгармоқда.
54 ёшли собиқ майор ҳам 2006 йилда Украинага қайтиб келган. Узоқ йиллар Россияда яшаб, фуқаролигини олди. Умри давомида ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлади. Волгоград вилоятининг туман полицияси бошлиғи даражасигача кўтарилган.
Айни пайтда Путин режимини кескин қоралашини ва собиқ ҳамкасблари билан алоқани узишини айтган.