Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда мусулмонлар жума куни дам олиши мумкинми?

2207

Россия мусулмонлар диний ассамблеяси раиси, муфтий Албир Кргановнинг РИА Новостига берган интервьюсида айтишича, мусулмонларнинг жума кунида дам олиши масаласини жамоатчилик билан муҳокама қилиш керак.

«Уч асосий дин вакиллари – насронийлар, мусулмонлар ва яҳудийларнинг дам олиш кунлари жума, шанба ва якшанбага тўғри келади. Яҳудийлар учун шанба, насронийлар учун якшанба дам олиш куни. Бу Россиядаги умумий дам олиш кунларига тўғри келади. Бироқ мусулмонлар учун дам олиш куни  бўлиши керак бўлган жума Россияда иш куни ҳисобланади. Бизда бу кунни ҳам дам олиш куни деб белгилаш бўйича таклифлар йўқ. Гарчи баъзи-баъзида мусулмонлар «агар жума куни дам олиш куни этиб белгиланса, яхши бўларди», қабилида фикр билдиришса ҳам, аниқ таклиф беришмаган. Мабодо ушбу таклиф илгари сурилса ҳам, уни жамоатчилик билан муҳокама қилиш керак», – деган Албир Крганов.

Шунингдек, муфтий жума кунини дам олиш куни сифатида белгилаш муаммо туғдирмаслигини, айрим кичик ҳолатлар туфайлигина бу таклифнинг рад этилиши эҳтимоли борлигини айтди. Унинг таъкидлашича, жума намозининг фарз амал эканлиги бу кунда мусулмонлар дам олиши кераклиги хусусида асосий ва энг катта сабаб бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага