Россия Таълим ва фан вазирлиги ҳисоботига кўра, мамлакатда олий маълумот олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони сўнгги уч йилда 26 мингдан ортиқ кишига кўпайди.
Шундай қилиб, 2019 йилда Россияда 298 минг, 2020 йилда 315 минг, 2021 йилда 324 минг чет эллик талаба таҳсил олган. 2021 йилда Россия чет эллик талабалар сони бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллаганди.
Қайд этилишича, Россия Федерациясига олий таълим олиш учун асосан:
Қозоғистондан – 61 минг;
Ўзбекистондан – 48,7 минг;
Хитойдан – 32,6 минг;
Туркманистондан – 30,6 минг;
Тожикистондан – 23,1 минг;
Ҳиндистондан – 16,7 минг;
Мисрдан — 12,4 минг;
Беларус — 10,2 минг;
Украина — 9,1 минг;
Қирғизистон — 8,6 минг талаба таҳсил олиш учун келган.