Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда исён: Путин томонидан афв этилган маҳбуслар Ростовда ҳокимиятни эгаллаб, Москва томон юрмоқда

8598

Асосий қисми Украинага қарши урушда қатнашгани учун президент Владимир Путин томонидан авф этилган “Вагнер” ХҲК  жангариларининг Россия жанубидаги энг йирик шаҳарлардан бири - Ростов-Донда ҳокимиятни эгаллаб олишлари учун 10 соатдан камроқ вақт кетди.

Жума куни кечқурун “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин россиялик ҳарбийларни фронт орқасида бўлган вагнерчиларни ўққа тутишда айблади ва вазир Сергей Шойгудан бошлаб Мудофаа вазирлиги расмийларини жавобгарликка тортишга ваъда берди. Кейинчалик, ўзининг Телеграм-каналидаги аудио хабарларидан бирида Пригожин ўз жангчилари Жанубий ҳарбий округнинг штаб-квартираси ва Украинага қарши "махсус ҳарбий операция" жойлашган Ростовга кетаётганини айтди. У мурожаатида мудофаа вазирлиги аскарлари чекингани, қўшинларда асосан ёш, тажрибасиз йигитлар эканлигини маълум қилиб, улар билан жанг қилмаслигини маълум қилган. 

“...Ўн саккиз ёшли болаларни бизга қарши қўйишди. Уларнинг ҳаммаси болалар, неварамиз тенги. ...Биз фақат профессионаллар билан курашамиз, лекин агар кимдир тўсқинлик қилса, биз тўсқинлик қиладиган ҳамма нарсани йўқ қиламиз. Биз давом этамиз, охиригача борамиз!", – деган Пригожин.

Мудофаа вазирлиги Пригожиннинг "Вагнер" жангариларини ўққа тутгани ҳақидаги даъволари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди: Ушбу баёнотлар билан боғлиқ ҳолда Россия ФСБ Пригожинга қарши қуролли исёнга чақириш факти бўйича жиноий иш қўзғатди.

Эрталаб Ростов аҳолиси ижтимоий тармоқларда қуролланган шахслар Ростовдаги маъмурий биноларни эгаллаб олгани акс этган кўплаб фотосуратлар ва видеоларни жойлаштира бошлади. Ростовнинг йирик телеграм-канали 161.ru хабарига кўра, Жанубий ҳарбий округи бош қароргоҳи, маҳаллий ФСБ ва Ички ишлар вазирлиги биноси, шунингдек, Ростов маъмурияти эгаллаб олинган.

Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ўзининг телеграм-каналида аҳолини Ростов марказига бормасликка, иложи бўлса, уйларини тарк этмасликка чақирган.

Пригожиннинг сўзларига кўра, Ростовга кетаётганда вагнерчилар уларга ҳужум қилмоқчи бўлган икки рус ҳарбий вертолётини уриб туширган. "Вагнер" жангариларининг сони, Пригожиннинг сўзларига кўра, 25 минг киши. Уларнинг Москва томон кетишгани айтилмоқда.

Кечаси Воронеж ҳукумати Москвага олиб борувчи М-4 Дон шоссесида ҳарбий техника колоннаси ҳақида хабар берган ва аҳолини бу йўлдан  "вақтинча" фойдаланмасликка чақирди. “Вазият назорат остида. Вилоят куч тузилмалари минтақа аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда”, — дейилади Воронеж вилояти ҳукуматининг телеграм-каналида.

Воронеж вилояти Ички ишлар вазирлиги “Қалъа” режасини тақдим этди, деб ёзади “Коммерсант” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларга таяниб. Бу полиция ходимларини фавқулодда йиғишни ва Ички ишлар вазирлиги, ФСБ, Федерал Жазони ижро этиш хизматининг айниқса муҳим объектларини назоратга олишни назарда тутади. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, аввалроқ худди шундай режа Ростов вилоятида ҳам жорий қилинган ва бу “вагнерчилар”нинг шаҳар ҳокимиятини қўлга киритишига тўсқинлик қилмаган.

Қўшни Липецк вилояти губернатори Игор Артамонов аҳолига “жанубий йўналиш”, хусусан, Воронеж вилоятига бормасликни маслаҳат берган.

Москва мери Сергей Собянин шанба куни эрталаб шаҳардаги “аксилтеррор чоралари” ҳақида шундай деди: “Йўлларда қўшимча назорат жорий этилди. Оммавий тадбирларни ўтказишни чеклаш мумкин. Кўрилган чораларга тўғри  муносабатда бўласиз, деган умиддамиз”.

Путин ҳозирча бу фавқулодда вазиятга изоҳ бермади, аксинча россияликларни Ёшлар куни билан табриклади.

Табриклар видеоси Кремл матбуот хизмати ва асосий телеканаллар томонидан хавфсизлик кучлари Пригожинни исёнда айблаганидан кейин тарқатилган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путин Пригожин билан боғлиқ вазиятдан хабардор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага