Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия суди Гулнора Каримованинг Москвадаги квартираларини мусодара қилди

1785

Россия суди Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Москвадаги олтита квартирасини мусодара қилди, деб хабар бермоқда Россия матбуоти.

Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари М. Икромовнинг аниқлик киритишича, Россия ва Ўзбекистон Каримованинг суд томонидан мусодара қилинган квартираларини сотишдан тушган маблағни тенг тақсимлайди, уларни амалга ошириш жараёни давом этмоқда.

«Каримова томонидан Москвада сотиб олинган олтита квартира мусодара қилинди. Олинган маблағлар, Москва суди қарорига кўра, Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда сарфланади», — деди Икромов. Унинг сўзларига кўра, ушбу тартиб-қоидаларга Россия суд ижрочилари жалб қилинган.

2020 йил февралида Москва суди Ўзбекистон судларининг Гулнора Каримова ва унинг шерикларига нисбатан чиқарилган ҳукмларини тан олгани хабар қилинган эди. Шу муносабат билан, мусодара қилинган мол-мулкни ва даромадларни мамлакатга қайтариш учун Россия Федерациясида сотиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага