Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия оммавий ахборот воситалари таҳдиддир — озарбайжонлик журналист

1437

Озарбайжондаги haqqin.az нашри журналисти Фарид Исаев Роскомнадзор томонидан Украина расмийларининг хабарлари ва нутқларини олиб ташлаш талаби юборилиши ортидан бир неча сайт Россияда блоклаб қўйилгани ҳақида ёзган.

Шунингдек, у Бокуда Россия ОАВлари кечаю кундуз тўлиқ қувватда эфирга узатилаётгани, бу телеканаллар ва ахборот сайтлари озарбайжонликларга Украина сунъий ташкил бўлгани, уни бир нечта "Россия"га бўлиши кераклиги ҳақида бонг уришаётгани, қолаверса, Қорабоғнинг қадимги арман диёри экани, арманлар эса Туркия ва Озарбайжонда геноцидга учраган халқ эканини айтаётганини таъкидлаган.

Журналист Россия–Украина урушининг биринчи кунларидан Москва Озарбайжоннинг барча етакчи ахборот-таҳлилий сайтларини Россияда блоклаб қўйгани, тақиқланган сайтлар орасида  oxu.az, minval.az нашрлари ҳамда ўзи ишлайдиган haqqin.az ҳам бор эканини айтади. 

«Цивилизациялашган дунёда ғалати ва кулгили давлат идораси бўлмиш Роскомнадзорнинг таҳририятларга йўллаган расмий мурожаати кўпроқ талабга ўхшаб кетади. Унда Украина расмийларининг хабарлари ва нутқларини олиб ташлаш “таклиф” қилинган.

Роскомнадзор хабарларни 24 соат ичида ўчиришга ультиматум қўйди. Акс ҳолда, бутун Россия бўйлаб блокировка қилиш билан таҳдид қилишди. Роскомнадзор хабаридан бир неча соат ўтгач, Россия расмийлари Россия Бош прокуратурасининг 24 февралдаги расмий қарорига таяниб, ахборот ресурсимиз фаолиятини тўхтатди. Муҳим эслатма: бутун уруш давомида Роскомнадзор Арманистоннинг, шунингдек, бошқа МДҲ давлатларининг бирорта ахборот ресурсини блокламади. Озарбайжон ахборот ресурслари Ғарб давлатларининг антагонистик платформаси билан тенглаштирилди», деб ёзади haqqin.uz журналисти.

У шунингдек, «Россия телеканаллари маълумот манбаи сифатида ўзларининг керакли ролини йўқотганини» таъкидлайди ва эфирда «Қорабоғнинг қадимги арман диёри экани, арманлар эса Туркия ва Озарбайжонда геноцидга учраган халқ экани» берилаётганини айтган.

«Ўзимизга адолатли савол берайлик: Озарбайжон сайтлари Россия ахборот маконида қандай рол ўйнайди? Денгиздаги бир томчи. Бу Озарбайжон воситаларининг таъсирини чеклаш ҳақида эмас, балки оммавий демарш. Бу мажбурлаш усули. Озарбайжон жамоатчилик фикрини Россияда ҳозиргача "махсус операция" деб аталадиган Россия–Украина урушига ўз нуқтаи назари ва муносабати бўйича табиий ҳуқуқидан маҳрум қилишга уриниш. Бу ахборот босими ва суверен мамлакат фуқаролик жамиятига босим ўтказишнинг сиёсий воситасидир...

...Айни пайтда Бокуда Россия ОАВлари кечаю кундуз тўлиқ қувватда эфирга узатилмоқда. Ушбу телеканаллар ва ахборот сайтлари озарбайжонлик ўқувчилар ва томошабинларга Украина сунъий шакл бўлиб, уни бир нечта қисмга бўлиниши кераклиги ва украиналиклар ҳақиқий руслар эканлигини айтади.

Россия телеканаллари маълумот манбаи сифатида ўзларининг керакли ролини йўқотдилар, улар заҳарли, зарарли ва барча Евроосиё давлатларининг миллий суверенитетига таҳдид солмоқда. Россия тарғиботининг асоси - бу олий миллат ва империянинг онаси назарияси ва бошқа барча халқлар "рус дунёсига" хизмат қилишга мажбурдирлар. Шу боис бу оммавий ахборот воситаларининг фаолияти Озарбайжон миллий хавфсизлигига бевосита таҳдид бўлиб қолди.

Сўнгги пайтларда, очиғини айтганда, иккинчи Қорабоғ уруши бошланганидан бери Россия оммавий ахборот воситалари озарбайжонликларга патологик душманлигини яширмайдиган ўзига хос ёвуз кучга айланди. Худди грузин, ўзбек, қозоқ, молдаванларга бўлгани каби... Россия Романовлар чор империясининг тикланишини орзу қилади. Яъни ҳозирги тарғибот маданий ва миллий мухторият ҳуқуқини тан олган сталинча назариядан ҳам даҳшатлироқдир...

Бу таҳдидни тан олиш, қабул қилиш ва тўхтатиш вақти келди. Гибрид урушлар даврида эса Озарбайжондаги барча экспансионистик рус оммавий ахборот воситаларини блокланг. Эртага жуда кеч бўлади!» дейилади мақолада.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага