Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Ливанга 25 минг тонна буғдой ва 10 минг тонна ёқилғи ёрдам қилди

910

Россия озиқ-овқат ва электр инқирози билан курашаётган Ливанга 25 минг тонна буғдой ва 10 минг тонна ёқилғини инсонпарварлик ёрдами сифатида юборади. Бу ҳақда Ливан жамоат ишлари ва транспорт вазири Али Хомия журналистларга маълум қилди.

Унга кўра, Россия президенти Владимир Путин Ливанга ёрдам тариқасида буғдой ва ёқилғи бериш ҳақидаги қарорни имзолаган. 

Аммо вазир Москванинг қачон 25 минг тонна буғдой ва 10 минг тонна ёқилғи ёрдами жўнатиши ҳақида батафсил маълумот бермади. 

Эътиборлиси, Ливанни қўллаб-қувватлаш Россиянинг “дон йўлаги” бўйича келишувни тўхтатиб қўйганидан кейин пайдо бўлди. Ливан Россия ва Украина ўртасида февраль ойида бошланган уруш туфайли озиқ-овқат етишмовчилигидан энг кўп зарар кўрган давлатлар қаторида. 

Очиқ манбаларга кўра, Ливан аввал буғдойнинг 65 фоизини Украина ва Россиядан импорт қилган. 

Туркия ва БМТ раҳбарлигида Украина билан Россия ўртасида имзоланган “дон йўлаги” келишуви доирасида Украинадан йўлга чиққан Ливаннинг биринчи дон кемаси 26 сентябрь куни мамлакат шимолидаги Триполи портига етиб борганди. 

Россия 29 октябрь куни Украинадан ғалла оқиб чиқишини таъминлаган келишувни тўхтатганини эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага