Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ҳукуматининг ўқитувчилар олдидаги қарзи 15 бараварга ошган

936

2023 йил март ойида Россияда бюджетдан ўқитувчиларга иш ҳақи тўлаш бўйича қарз 152 миллион рублга етди. Жорий йилнинг январь ойида бу қарз 10 миллион рублга тенг эди холос. Бу ҳақда Росстатнинг ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақидаги ҳисоботи маълумотларини ўрганиб чиққан "Сибирь.Реалии" нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 2022 йил декабрь ойи охирида ҳукумат умуман қарз бўлмаган ва йилнинг энг ёмон кўрсаткичи атиги 15 миллион рублга тенг бўлган.

Март ойига келиб, 2023 йилнинг январига нисбатан қарз 15 баробар, ўтган йилнинг энг ёмон кўрсаткичи билан солиштирганда эса 10 бараварга ошган.

Бюджетдан пул ажратилмагани учун қарзлардан ташқари, “ўз маблағлари йўқлиги” туфайли ўқитувчиларга яна 10 миллион рубль қарз берилган. Яъни, таълим ходимларига жами қарз 162 миллион рублни ташкил қилади. 

Барча соҳалар бўйича умумий иш ҳақи қарзи февраль ойи охирига келиб 799 миллион рублга етди (январь ойига нисбатан 24 фоизга кўп). Деярли 19 минг ишчининг иш ҳақи кечиктирилган бўлса, январь ойида уларнинг сони 8,3 мингни ташкил этган.

Февраль ойи бошида Россия бюджети тақчиллиги ой давомида 14 баробарга ошгани маълум бўлди. Ўтган йил охирида расмийлар 2023 йил учун бюджет тақчиллигини 2,9 триллион рубль миқдорида режалаштиришган. Биринчи ойда — даромадларнинг қисқариши ва харажатларнинг ўсиши туфайли Россия ушбу меъёрнинг ярмидан кўпини ишлатиб бўлди.

Январь ойида мамлакат бюджети 1,8 триллион рубль йўқотди. Бу ўтган йилга нисбатан 14 баробар кўп ва йилнинг биринчи ойи учун камида охирги 25 йилдаги энг ёмон натижадир.2023 йил январь ойида Россиянинг нефт ва газ экспортидан тушган даромади 18,5 миллиард долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга камдир, ўшанда мамлакат экспорт даромади 30 миллиард долларни ташкил қилган.

Халқаро энергетика агентлиги ижрочи директори Фотиҳ Биролнинг сўзларига кўра, Ғарб санкциялари жорий этилганидан сўнг ўз самарасини бера бошлаган ва Россия Федерациясининг даромадлари камайиб кетган.

"Биз Россиянинг нефт ва газ даромадларининг қисқариши келгуси ойларда кескинроқ тус олишини кутмоқдамиз. Технология ва сармоядан фойдаланиш имконияти йўқлиги сабабли ҳам яқин келажакда бу ҳолат кескинроқ тус олиши кутилмоқда", деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага