Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ризқ берувчи Аллоҳ — ғойибидан етказсин!

1620

Кеча ишдан қайтаётиб, турмуш ўртоғим билан дўконга кирдик. Расталардаги сархил мевалар ҳар қандай кишининг баҳри дилини очади. Икки кун аввал икки ёшли қизимни шафтоли, олма ейман дегани кўз ўнгимда гавдаланди. Очиғи, турли навдаги шафтолиларни кўриб, ўзимни ҳам егиб келди. Аммо...  

Ойлик ҳисобига яшайдиган одамнинг ҳамма нарсаси ҳисоб-китобли бўлади. Ойликдан ойликкача етиш учун пухта режа тузилмаса, кўпинча рўзғорда узилишлар бўлиши мумкин. Бизнинг оилада ҳам шундай. 

Турмуш ўртоғимга айтай десам, пулнинг чўғи камлигини жуда яхши биламан. "Агар ҳозир 1 кило шафтоли олдирсаму, эрта-индин пулимиз етмай қолса, нима қиламиз... Сабр қилсам, 2-3 кунда ойлик оламан. Шунда кўпроқ олиб, болларимга ҳам тўйдириб едираман" деган ўй билан "нафсимга бир муштладим". 

Болларни энагасидан олиб, уйга кирдик. Овқатланиб ўтирсак, эшик тақиллади. Қўлида иккита пакет билан қўқонлик қўшним турибди. Ҳайитга қишлоққа кетишганди. Қурбонлик қилишган экан: уни гўшти, боғларида пишган мевалар (узум, 2-3 хил шафтоли)дан бизга ҳам илинибди. Қўшни билан суҳбатлашяпману, бутун вужудимни алланечук туйғулар чўлғаб олди. Бўғзимга тиқилган қувонч ёшларини аранг ушлаб турдим.

Уйга кирибоқ, Аллоҳимнинг бандаларга берган чексиз ризқига шукрона айтиб йиғладим. 

Яна бир бор амин бўлдимки, Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради. Уларнинг ризқни ҳар доим ғойибидан етказади. 

Баҳринисо Тўхтасин қизи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага