Буюк Британия бош вазири Риши Сунак келаси йили Лондон Киевга ҳеч бўлмаганда ҳозиргиси билан бир хил (эҳтимол кўпроқ) ҳажмда ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишини эълон қилмоқчи.
Бу ҳақда Рейтер агентлиги бош вазирнинг душанба куни чиқиши керак бўлган нутқи лойиҳаси билан танишиб чиқиб хабар бермоқда.
Сунак рақобатчи кучлар билан «чиройли сўзлар билан эмас, кучли прагматизм билан» рақобатлашиш ниятида.
Британия томонидан Киевга кўрсатилган ёрдам ҳажмига ҳатто сўнгги ойларда Даунинг-стритдаги қароргоҳида учта меҳмон ўзгаргани ҳам таъсир қилмади: Борис Жонсоннинг шов-шувли истеъфосидан кейин ҳукуматни бошқарган Лиз Трасснинг ҳам бош вазирликдаги фаолияти 50 кундан ошмади.