Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда

1730

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзам Қурбонов «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Реклама тўғрисида»ги қонунларни такомиллаштиришга оид ишлар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра истеъмолчига товар (иш, хизмат), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши, товарларни масофадан туриб ва ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари жорий этиш, «Ахлоқсиз реклама», «ҳомийлик рекламаси» — қонун нормаларини қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилмоқда ва янги тушунчалар қўшилмоқда.

Шунингдек телерадио ташкилотлар учун реклама жойлаштиришга ажратилган вақт ҳар бир соатига амалдаги 10 фоиздан 20 фоизга узайтирилмоқда ва бошқа талаблар либераллаштирилмоқда. 

“Ҳозирда, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди ва “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2-ўқишида кўриб чиқилмоқда” деди Аъзам Қурбонов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага