Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Расулуллоҳнинг муаззинлари

1456
  1. Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ва доимий муаззинлари бўлиб, у зотнинг вафотларига қадар Масжиди набавийда ҳам, сафарга чиққанларида ҳам азон айтар эдилар. У зот розияллоҳу анҳу ҳижрий 20-йил / мил. 641 йил Шом ўлкасида вафот этганлар;
  2. Амр (Абдуллоҳ) ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинадаги муаззинлари бўлиб, фақат бомдод намозига, у зот сафарга кетганларида эса Мадинада барча намозларга азон айтар эдилар. Ҳижрий 23-йил / мил. 643 йил декабр – 644 йил ноябр орасида, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан салгина олдин вафот этганлар;
  3. Саъд ибн Оиз ал-Қараз Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини Қубо масжидига муаззин қилиб тайинлаганлар. Билол розияллоҳу анҳудан кейин Масжиди набавийга муаззин қилиб ўтказилган ва ҳижрий 74-йил / мил. 693 йил май – 694 йил апрел орасида вафот этгунларига қадар ушбу масжидда азон айтганлар, кейин фарзанду авлодлари оталарининг бу ишини бир неча аср давом эттиришган;
  4. Абу Маҳзура Жумаҳий розияллоҳу анҳу Макка фатҳ этилиб, Ҳунайн ғазотидан сўнг мусулмон бўлган ва Масжидул Ҳаромга муаззин этиб тайинланганлар. Ҳижрий 59-йил / мил. 678 йил октябр – 679 октябр орасида Маккада вафот этганлар.

Илова: Аху Судо – Зиёд ибн Ҳорис Судоий Яманий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари билан Билол розияллоҳу анҳунинг ўрнига бир марта азон айтган.

Абдул Азим Зиёуддин

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага