Бугун, 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатдан олдин ваколатларини тугатиш масаласи кўриб чиқилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Комиссия аъзолари мандатни тугатишни бир овоздан маъқуллаган.
Расул Кушербаев 23 декабрь куни муддатидан олдин депутатлик мандатини топширишга қарор қилганини маълум қилган эди:
"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!".
Шу куннинг ўзида Расул Кушербаевнинг ўз хоҳишига кўра мандатини топшириши ҳақида ҳам хабар берилган эди.