Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Рамазонда Қуръон хатмини хоҳлайсизми?

1199

Қуръони карим тахминан 600 бетдан иборат. Уни 30 га бўлсангиз, кунига 20 бетдан ўқиш кифоя бўлади, холос. Эҳтимол баъзи сабабларга кўра қийин туюлаётгандир? Лекин уларни кун давомида ўқиладиган беш вақт намозга бўлиб чиқсангиз, унда вазифа анча осонлашади:

Агар Рамазонда ҳар бир намоздан кейин 4 бетдан ўқисангиз, Қуръонни тўлиқ хатм қила оласиз.

Агар ушбу ойда Қуръонни икки марта хатм қилмоқчи бўлсангиз, унда ҳар намоздан олдин ва кейин 4 бетдан ўқиш кифоя.

 Шунингдек, Рамазон ойидаги ибодатларга бошқа ойларга қараганда кўпайтириб савоб берилишини унутманг.

Бу хабарни қанча кўп дўст ва яқинларингизга етказсангиз, муборак ойда Қуръони карим хатм қилувчилар кўпайса, ажаб эмас. Энг кўп фойдани эса, иншааллоҳ, ўзингиз оласиз. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор”, деганлар

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага