CАВОЛ:
Агар бир одам Рамазоннинг бир кунини рўза тутмай сабабсиз ўтказиб юборса ва кейин тутиб берса, савоби Рамазондаги каби бўладими?
ЖАВОБ:
Сабабсиз бир кун тутмаса, гуноҳкор бўлади. Рамазондан кейин бир кунига бир кун қазо қилиб, тутиб бериши вожиб бўлади.
Рамазонда сабабсиз тутилмаган рўза кейинчалик қазо қилиб тутилганда бўйиндан соқит бўлсада, лекин унинг Рамазондаги каби савобига эриша олмайди. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:
من أفطر يومًا من رمضان من غير رخصة ولا مرض لم يقضِ عنه صيام الدهر كله ، وإن صامه
яъни: “Ким Рамазон ойида бир кун сабабсиз ва касалликсиз рўза тутмаса, бутун умр рўза тутса ҳам унинг ўрнини боса олмайди” (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.