Муқаддас ойда Дубай ҳукумати бутун дунё бўйлаб муҳтожларга бир миллиард овқат тарқатади.
БАА вице-президенти Бош вазири ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум томонидан бошланган бу ташаббус барча оч қолганларни озиқ-овқат билан таъминлашга қаратилган.
Ташаббусни амалга ошириш лойиҳа мақсадига эришилгунга қадар давом этади. Акция БАА халқини глобал очликка қарши курашда иштирок этиш учун хайрия қилишга ундайди.
“Рамазон ойида ҳар куни оч уйқуга кетадиган 800 миллион одамнинг азобини бошдан кечира оламиз”, деди Шайх Муҳаммад.
Дубай ҳукмдорининг сўзларига кўра, қўшниси оч қолганда тўқ ухлаб қолган одамни мўмин дейиш мумкин эмас. Озиқ-овқат тўпламлари БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури аъзолари, Минтақавий озиқ-овқат банки тармоғи, Муҳаммад бин Рoшид Aл Мактум гуманитар ва хайрия жамғармаси ва муҳтож мамлакатлардаги гуманитар ташкилотлар томонидан тарқатилмоқда.
''The National'' нашрининг ёзишича, ўтган йили БАА расмийлари дунёнинг 47 давлатидаги муҳтожларга 220 миллион, 2020 йилда эса 15 миллиондан ортиқ, жумладан, CОVID-19 пандемиясидан жабрланганлар учун ҳам озиқ-овқат тарқатган.
Статистик маълумотларга кўра, ҳар куни 25 000 киши, шу жумладан, 10 000 нафар бола очликдан вафот этади.