Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Рамазон ҳайити одоблари

1708

1.  Ғусл қилиш ва ҳушбойланиш. 

Набий алайҳиссаломдан саҳиҳ санад орқали етиб келган ҳадиси шарифда у зотнинг ҳайит кунлари ғусл қилганликлари ривоят қилинган. “Муватто” ва бошқа ҳадис китобларида ривоят қилинадики, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Рамазон ҳайити куни намозгоҳга чиқишларидан олдин ғусл қилар эдилар. У кишидан кейинги салафи солиҳлар ҳам айнан шундай қилганлар. Бу ғусл мустаҳаб амаллардан ҳисобланиб, ҳайит кунининг бомдод намозидан аввал қилингани маъқул. Ёки имкон борича ҳайит намозига яқин вақтда қилинади. Сўнгра энг яъши либослар кийилиб, ҳушбўй қилувчи воситалардан фойдаланилади. Бу амал фақатгина ҳайит намозига боришни мақсад қилган мусулмонларга тегишли эмас. Умуман барча шундай қилиши лозим. Чунки ҳайит ҳурсандчилик, сурур ва зийнат байрами. 

2.  Ҳайит намозидан олдин бирор нарса тановул қилиш. 

Бу амал ҳам рамазон ҳайитидаги суннат амаллардан ҳисобланиб, намозга отланишдан аввал бирор нарса еб олиш лозим. Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Набий алайҳиссалом рамазон ҳайити куни бир нечта ҳурмо емай кўчага чимас эдилар. Хурмони эса тоқ ададда ер эдилар”. Хурмо ейишга имкони йўқ киши мубоҳ бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиши мумкин. “Пайғамбаримиз қурбон ҳайити куни эса намоздан қайтгунларигача ҳеч нарса емас, сўнгра қурбонлик гўштидан тановул қилардилар”. 

3.  Кўп такбир айтиш. 

Мусулмонлар икки ҳайит байрамида ҳам такбирни кўпайтирмоқлари суннат амал ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон байрам кунлари қайси пайт, қаерда бўлмасин такбир айтади. Фақатгина аёлларга бегона эркаклар бор ўринларда овоз чиқариб айтиш таъқиқланади. Рамазон ҳайитида такбир айтишни байрам кунининг аввалидан (арафа кунининг шом вақтидан) бошлаб ҳайит намози адо этилгунига қадар айтилади. 

4.  Ҳайит намозига бир йўлдан бориб бошқасидан қайтиш. 

Бу амал ҳам суннатлардан ҳисобланади.  

5.  Фитр садақасини адо қилиш. 

Бу амал аслида вожиб ҳисобланса ҳам яна бир бор эслатма бўлиши учун одоблар қаторида ҳам зикр қилдик. 

6.  Яқинларни, биродарларни зиёрат қилиши ва байрам билан қутлаш. 

Шунингдек инсонларга ҳурсандчилик, сурур ва қувонч улашиш, уларга очиқ юз билан муносабатда бўлиш. 

Юқоридагилар рамазон ва қурбон ҳайитининг одобларидан баъзилари эди. Агар шу ва шу каби далилларга асосланган одобларга амал қилсак, Аллоҳ таоло байрам қилиб берган ушбу икки кунни ажойиб тарзда ибодат ва ҳурсандчилик ила ўтказган бўламиз. Аллоҳ таоло ушбу муборак байрамни барча мусулмонларга хайрли ва муборакли қилсин.

Манбаалар асосида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Исмоил тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага