Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қурбонликни қачонгача қилиш мумкин?

2963

CАВОЛ:

Қурбонликнинг вақти ҳақида тушунча берсангиз?

  

ЖАВОБ:

Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар – Зулҳижжанинг  ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Яъни, Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунининг қуёш ботгунича. 

Қурбонликнинг вақти ҳақида “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:

“Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда сўйилса – Қурбон ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.

Қурбон ҳайити намози ўқилмайдиган саҳро ва чўл жойларда қурбонликни Қурбон ҳайити куни тонг отиши билан сўйиш мумкин. Аммо Қурбон ҳайити ўқиладиган жойларда ҳайит намози ўқилгандан кейин қурбонликни сўйиш бошланади. Бундан олдин сўйишни бошлаш мумкин эмас. Шунингдек, ҳайитнинг эртаси куни ҳам тўлиқ қурбонлик сўйилади ҳамда унинг эртаси куни қуёш ботишидан озгина муддат олдингача сўйиш жоиз. Аммо Қуёш ботиши билан қурбонлик вақти тугайди. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага