Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
9 июль, шанба куни жоме масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари аниқ бўлди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри масжидларида Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:20 да ўқилади.
Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қурбон ҳайити куни маълум бўлгани ва қанча бойлиги бор одам қурбонлик қилиши кераклиги ҳақида маълум қилинганди.