Имом Мотуридий номидаги Азовск ислом илмлари мадрасасида талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси танлови ўтказилди. Танловда жами 15 киши иштирок этди. Талабаларнинг Қуръон илми бўйича билимларини мадраса домлаларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолади.
Қуръон ўқиш махраж, тажвид, мақом каби мезонларга кўра баҳоланди.
Танлов натижаларига кўра 3-босқич талабаси Сейитмер Абдураҳимов биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Ҳакамлар ҳайъати иккинчи ўринни учинчи курс талабаси Билол Энверовга берди. Учинчи ўринни 2-курс талабаси Эреджеп Осмонов эгаллади.
Энг яхши Қуръон қориларини Азовск мадрасаси директори Одам Люманов табриклади. Каломи шарифни мутолаа қилишда тиришқоқлик ва комилликка интилаётган йигитларни олқишлади. Энг яхши қориларига фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.