Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозонда Озарбайжон фуқаросини ўлим ҳолатида қолдирган ирқчилар судланмоқда

2220

Қозонда скинхедлар тўдаси иши бўйича шов-шувли суд бошланди. Унинг иштирокчилари Осиё ва Африка мамлакатлари, Кавказ ва Кавказдан келган муҳожирларга ҳужум қилишда айбланмоқда.

Иш ёпиқ эшиклар ортида кўрилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, экстремистик жамият аъзоси бўлган қозонлик 22 ёшли йигит суд курсисига ўтирган. 2017 йил бошида неонацистлар ҳаракати ташкилотчиси 22 ёшли судланувчи ва бир нечта шериклари билан бирга болға ва бейсбол таёқчаси билан қуролланиб, турар-жой биносида Озарбайжон фуқаросини пойлаб, уни орқа томонидан урган. Жабрланувчи ерга йиқилгач, ҳужумчилар уни ўлган деб ўйлаб, қочиб кетишган. Кейинроқ Озарбайжон фуқаросига тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳужум содир бўлган пайт кузатув камераларига тушиб қолган.

Тергов Роман Халилов Қозон неонацистларининг «раҳбари» эканлигини аниқлади - суд ҳайъати ҳам, суд ҳам уни экстремистик жамиятни тузишда айбдор деб топган. Тергов давомида у терисининг ранги ўзиникидан фарқ қиладиган ҳар бир кишидан қандай нафратлана бошлаганини айтган.

Жиноий гуруҳ 2017 йилнинг январидан февралигача Афғонистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига қарши қатор ҳужумлар уюштирган. Улар ўз ваҳшийликларини видеога олиб, кейин интернетга жойлаштирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага