Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозон савдо марказларида намозхоналар очилмоқда 

880

Қозон марказий савдо мажмуасида яна бир ибодат қилинадиган жой, яъни намозхона очилиши режалаштирилмоқда.

Бу Татаристон пойтахтида жойлашган савдо марказларидаги ўнинчи намозхона саналади. Мазкур хайрли ишлар Россия Федерацияси мусулмон тадбиркорлари уюшмаси томонидан амалга оширилмоқда. 

Ташаббус Татаристон Президенти Рустам Минниханов томонидан 2020 йилнинг ноябрь ойида Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар йиғилишида билдирилган эди. Вазифа Татаристон Республикаси мусулмонларининг диний бошқармасига топширилган. Ҳозирда Татаристон савдо марказларида 9 та ибодат жойлари кенг фойдаланилмоқда. Қозон савдо марказлари: «ГоркиПарк», «KazanMall», «Караван», «Мега», «Порт», «Suvar Plaza», «Тандем», «Ramus Mall»  савдо марказларидаги номозхоналар шулар жумласидандир. 

Савдо марказида янги очилаётган намозхона биринчи қаватда жойлашган бўлиб, эркак ва аёллар учун алоҳида бўлинган. Шунингдек, таҳорат олиш учун ҳам иккита хона  жиҳозланган. 

Намозхонанинг расмий очилиши эртага, 21 октябрь куни соат 10:00 да бинонинг биринчи қаватида бўлиб ўтади. Тадбирда Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин, Татаристон Республикаси Президенти ёрдамчиси Фарид Абдулганиев, Россия Федерацияси мусулмон тадбиркорлари ассоциацияси президенти Айдар Шагимарданов ва бошқалар иштирок этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага