Қозон Давлат циркида намозхона очилди. У барча конфессия вакиллари учун очиқ, деб хабар беради Татаристон пойтахти мэрияси матбуот хизмати.
Ислом динига эътиқод қилувчи цирк меҳмонлари учун хонада бўлинма мавжуд, у хонада эркак ва аёллар намоз ўқишлари учун алоҳида қисмларга ажратилган. Намозхона ташкил қилиниши цирк жамоасига ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди, аксинча, улар ҳам бу жойдан бемалол фойдаланишлари мумкин.
Циркка келувчилар намозхонани топишлари осон бўлиши учун, у бинонинг кириш қисмида, гардеробга яқин тарафда жойлашган.