Қозоғистонда ҳалол сертификати билан сотиладиган РФнинг “Мусульманская” консервалари ва ярим дудланган колбасаларида чўчқа ДНКси аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги санитар-эпидемиологик қўмитаси экспертлик маркази маълум қилган.
“Интерфакс”хабарига кўра, ушбу маҳсулот сифати бўйича март ойида Шимолий Қозоғистон вилоятида мониторинг ишлари ўтказилган. Жами 38 гўшт намуналари ўрганилган.
“Тадқиқот натижасида 2 та мол гўшти консерваси ва битта колбаса маҳсулотлари: “Мусульманская” ярим дудланган колбасаси (ишлаб чиқаруви: якка тартибдаги тадбиркор Павлов А.С., Россия, Бошқирдистон республикаси), “Говядина тушеная высший сорт” (ишлаб чиқарувчи: “Стандарт” гўшт комбинати, Россия, Курган) ва “Говядина тушеная высший сорт” (ишлаб чиқарувчи: “Орелпродукт” акциядорлик жамияти, Россия, Орлов вилояти) номақбул эканлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.