Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

5863

Ҳарбий контингентнинг мамлакатдан ташқаридаги ҳар қандай йўналиши парламент томонидан тасдиқланади, деб айтган Султон Камалетдинов

Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов Россия-Украина чегарасига қозоғистонлик тинчликпарвар кучларни юбориш имконияти ҳақида фикр билдирди.

“Бундай хавфлар йўқ. Биринчидан, бу давлатнинг ихтиёрий иштироки. Иккинчидан, ҳарбий контингентнинг давлатдан ташқарига юборилиши парламент томонидан тасдиқланади”, — деган Камалетдинов.

“Агар парламент маъқулласа, табиийки. Биз парламент учун жавоб бера олмаймиз, биз Мудофаа вазирлиги учун масъулмиз”, — дея қўшимча қилган вазир ўринбосари.

Ўтган йили худди шундай саволга Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров изоҳ берган эди.

“КХШТ масъулият зонаси ташкилотга аъзо давлатларнинг халқаро тан олинган ҳудудлари билан аниқ белгиланган ва бу ҳудудлар доирасида коллектив хавфсизлик таъминланган. КХШТнинг Россия-Украина можароси зонасида иштирок этиши масаласи кун тартибида йўқ”, — деганди Смадияров ўшанда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага