Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон президенти қийноқлар учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади

1149

Қозоғистон раҳбари «Айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси, жазони ижро этиш, шунингдек, қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалаларнинг олдини олиш соҳасидаги инсон ҳуқуқларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатда оммавий тартибсизликларни қўзғатиш, жумладан, телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш, жиноий гуруҳ таркибида содир этилган безорилик, ўзига хос беҳаёлик билан ва жиноий гуруҳ таркибида содир этилган қотиллик ва бандитизм учун санкцияларни кучайтириш назарда тутилган.

Бу қонун Қозоғистоннинг қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муносабат шаклларига барҳам бериш, ушбу масалалар бўйича халқаро нормаларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш, маҳкумлар ҳуқуқларини кенгайтириш ва салбий қамоқхона субмаданияти шаклланишига йўл қўймаслик бўйича амалга ошираётган изчил қадамларининг давоми бўлиши айтилмоқда.

Киритилган ўзгартиришлар инсон ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш ва маҳкумларни сақлаш шароитларини яхшилаш, уларнинг хавфсизлигини ошириш, ахлоқ тузатиш ва ижтимоий реабилитация қилиш имкониятини таъминлашга қаратилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага