Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон муфтийси “қора жума” атамасини ўзгартиришни таклиф қилди

2774

Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси раиси Науризбай Тағанули мамлакатдаги савдо марказлари эгалари ва барча тадбиркорларни “Қора жума” акцияси номини “Саховатли жума” атамаси билан алмаштиришга чақирди.

“Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида “Қора жума” деб номланган акция кенг муҳокама қилиниб, сўнгги йилларда аҳолини оммавий савдога жалб қилишнинг маркетинг усули сифатида қўлланилмоқда. Динимизда “жума” сўзи ва урф-одатлар муқаддас, ардоқли тушунчани билдиради. Шунинг учун юртимиздаги савдо марказлари эгалари ва барча тадбиркорларни “қора жума” сўзини “саховатли жума” атамаси билан алмаштиришга чақираман”, – деди муфтий ҳазратлари.

Жума мусулмонлар учун муқаддас кун бўлганлиги сабабли “Қора жума” номини “Саховатли жума” деб ўзгартириш, муфтийнинг фикрича, аксарият ислом анъаналарига содиқ қозоғистонликларга нисбатан ҳурмат бўларди.

“Саховатли жума” доирасидаги акция фуқароларимиз, юртдошларимиз ўртасида яхши муносабат ва қўллаб-қувватлашга эга бўлишига ишонаман”, – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага