Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон мудофаа кучлари базаси турк дронлари билан тўлдирилади

1234

Қозоғистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учувчисиз самолётлар сафини турк техникаси билан тўлдиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Казинформ мухбири.

“Бу йил мамлакатга Туркиянинг “Анка” разведка ва зарба бериш аппаратини етказиб бериш режалаштирилган. Умуман олганда, мамлакатимиз Қуролли Кучларида турли мақсадлар учун мўлжалланган учувчи учиш аппаратлари мавжуд. Хусусан, ҳозир биз Исроилнинг «Skylark-1» ва Хитойнинг Wing Loong» дронларидан фойдаланмоқдамиз», — дея жавоб берди Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Казинформ агентлиги сўровига. 

Департаментнинг аниқлик киритишича, батафсилроқ маълумотлар махфий ҳисобланади. 

“Фаол учувчисиз учиш аппаратларининг аниқ сони тўғрисидаги маълумотлар ҳарбий сир даражасида сақланади”, — дея қўшимча қилди Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги. 

Аввалроқ Қозоғистон ва Туркия кадрлар тайёрлаш ва ҳарбий фанлар соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштираётгани хабар берилганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага