9 июн, жума куни Миср пойтахти Қоҳирадаги тарихий Аз-Зоҳир Бейбарс масжидида 225 йиллик танаффусдан кейин илк жума намози ўқилди.
Миср давлат телевидениеси ва хусусий каналлари 1266-1268 йилларда Мамлуклар султони ал-Зоҳир Бейбарс ал-Бандукдорий томонидан асос солинган масжидда ўқилдиган жума намозини эфирга узатди.
Масжид ўтган якшанба куни Ал-Азҳар шайхи доктор Аҳмад Ат-Тоййиб, Мисрнинг қатор вазирлари ва юқори мартабали амалдорлари иштирокида очилган бўлиб, у ерда мамлакат Сенати раҳбари ушбу лойиҳани молиялаштиришга кўмак бергани хабар қилинмоқда.
Султон Бейбарс масжиди кўп йиллик реставрациядан сўнг очилди. Тантанали маросимда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев номидан Қозоғистон парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев ва бир гуруҳ қозоғистонлик масъул шахслар ҳам иштирок этди.