Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қоҳира метросида аёллар поезд бошқармоқда

992

Миср давлатида аёлларнинг ўз ишига эга бўлиши осон эмас. Аҳоли сони ортиб бораётган Қоҳира шаҳридаги метрога, 20 миллиондан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиш учун илк бора аёллар ишга олинди. 

Йўловчиларнинг таъкидлашича, поезд бошқарувида аёлларни кўрган айрим фуқаролар норозилик билдиришган. 

Шунингдек, Қоҳира метроси эркаклар билан бир вагонда бўлишни истамаган аёллар учун захира вагонларни тайёрлаган.

2020 йилдаги маълумотларга кўра, мамлакатда аёлларнинг 14,3 фоизигина расмий иш билан таъминланган. Бизнес-мактаб битирувчиси ва икки фарзанднинг онаси Ҳинд Умар: "Мамлакатдаги биринчи поезд ҳайдовчиси бўлиш мақсадида бўш иш ўрни борлигини билган заҳоти ариза беришга шошилдим. Ҳозирда шу соҳада ишлаяпман ва ҳар куни минглаб инсонлар ҳаёти учун масъул эканлигимни ҳис қиламан", дейди.

-Бу соҳада ишлаш учун оиланинг ишончи муҳим, дейди 30 ёшли Ҳинд Умар. Унинг айтишича ота-онаси учун бу иш ғалати туйилган, лекин фарзандини қўллаб-қувватлашган. “Турмуш ўртоғим ғайратли инсон, ҳамиша мени руҳлантирган”, дея қўшимча қилди у.

Яна бир поезд ҳайдовчиси 32 ёшли Сюзанна Муҳаммад уни ҳайдовчи кабинасида илк марта кўрган йўловчиларнинг муносабати ҳақида шундай дейди: "Кўплаб касбларда аёллар учун чекловлар бўлган мамлакатда мени кўриб ҳайратланишларини тўғри қабул қиламан. Ҳаттоки айрим йўловчилар қўрқишди. Сабаби, улар менинг тажрибамга ишонишмади ва очиқ-ойдин ўзларини аёл киши бошқарувида хавфсиз ҳис қилмаётганлигини айтишди".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага