Чечен мухолифатчи блоггери Тумсо Aбдураҳмонов тирик ва Швеция полицияси ҳимоясида. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси Ичкерия ҳукуматининг хориждаги матбуот хизматига таяниб, "Кавказ.Реалии" ёзмоқда. Бироқ ҳозирча Швеция полицияси бу маълумотга изоҳ бермади.
Аввалроқ Чеченистоннинг 1ADAT телеграм канали Тумсонинг ўлдирилганлиги ҳақида хабар берган эди. У Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг асосий танқидчиси саналади. 2019 йилда Қодировнинг иттифоқчиси унга қарши “қонли қасос” эълон қилган эди.
1ADAT нашри "Европа ва Чеченистондан келган маълумотлар" хабарларига таяниб, "Тумсо тунда бир гуруҳ одамлар томонидан отиб ташланган ва ҳозирда қотиллик тафсилотлари аниқланмоқда", деб ёзди. Мухолифат нашри бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Тумсо Aбдураҳмонов 2015 йилда Чеченистон ҳукуматининг ўша пайтдаги раҳбари Ислом Қодиров билан можародан сўнг Чеченистонни тарк этган.