Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қийинчилик ва муаммоларни енгиш учун ўн оят

2288

Бизнинг ҳаётимиз худди кеча ўрнини кундузга алмаштирганидек, паст-баландликлар, қийинчиликлар ва енгилликлардан иборат. Бир кун шодлигимиз дунёга сиғмаса, бошқа куни ғамдан букилиб қоламиз. Ушбу ҳаёт гирдобида қандай қилиб омон қолиш ва муаммолар тубсизлигига ғарқ бўлмаслик мумкин?

Бошга тушган муаммоларни қабул қилиш жуда қийин, инсон табиатан заиф ва унга омон қолиш муаммоли ишга ўхшайди. Ҳар ким ўзи учун қувват нуқтасини излайди. Раббига чин дилдан ишонган банда унга юборилган ҳамма қийинчиликни ҳамд айтиб, шукр билан қабул қилади. Мўмин бу дунёда ҳеч нарса Худонинг иродасисиз содир бўлмаслигини билади, шунинг учун у тақдирнинг барча синовларини ўз даражасида қабул қилади. 

Аллоҳнинг мағфирати ҳар қандай ғам-ташвишдан каттароқ эканини англаб, Парвардигорига ишониб тасалли топади. Раббимиз ҳар биримизга мурожаат қилган Қуръони каримдаги оятларни ўқиб, имонли тинч ва умид топинг!

 “Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”. (Шарҳ, 6).

 «(Эй Мусо), сен ўзинг ва оғанг (Ҳорун) Менинг мўъжизаларимни (одамларга) олиб боринглар ва Мени зикр қилиб — ёдингизда тутишда сусткашлик қилманглар!».

(Тоҳа, 42).

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. (Бақара 257). 

«Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!»

 (Анкабут, 2).

«(У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир».

(Мулк, 2).

«Ҳар жон ўлимни тотиб кўргувчидир. Биз сизларни (сабр-тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз. (Кейин) фақат Бизгагина қайтарилурсизлар».

(Анбиё, 35).

«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг, сабрда устун келинг, қўриқчиликда шай туринг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, зафар топсангиз». (Оли Имрон сураси, 200-оят)

«(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!».

(Раъд, 24).

«Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)».

(Бақара, 155-156).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага