Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирол: “Ҳар қандай таҳдидларга қарши Саудиянинг ёнидамиз...”

1152

Иордания қироли Абдулла II Иорданияда расмий ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан минтақавий ва халқаро масалаларни, икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Иордания Қироллик маҳкамасидан берилган хабарга кўра, валиаҳд шаҳзода бин Салмоннинг расмий ташрифи доирасида пойтахт Аммандаги Ал-Ҳусайния саройида кенгайтирилган музокаралар бўлиб ўтди. 

Қирол Абдулла ва шаҳзода Муҳамммад икки давлат ўртасидаги муносабатлар даражасидан мамнун эканликларини, уларни барча соҳаларда янада мустаҳкамлашга тайёрликларини билдирди. 

Учрашувларда иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ва Саудия Арабистони Иордания инвестиция жамғармаси ҳисса қўшиши мумкин бўлган соҳалар муҳокама қилинди. 

Қирол Абдуллоҳ Саудия Арабистони хавфсизлигини Иордания ва минтақа хавфсизлиги деб билишларини эслатди. Иордания барча таҳдидларга Ар-Риёзнинг ёнида қарши туради. 

“Мақсадимиз – Иордания ва Саудия Арабистони манфаатлари йўлида ҳамкорликнинг янги босқичини тезлаштириш”, — деди Салмон учрашув чоғида. 

Иорданияда катта имкониятлар мавжудлигини қайд этган шаҳзода ҳар икки давлат сармоя орқали бир бирининг ривожланиши учун самарали ҳисса қўшишга қарор қилганликларини таъкидлади.

Учрашув сўнгида Қирол Абдулла Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига икки давлатни боғловчи буюк тарихий муносабатларни чуқурлаштиришдаги хизматлари учун Ҳусайн бин Али ордени билан тақдирлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага