Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

1832

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев “Қумтор” олтин конидаги коррупцияда айбланиб, ўн йил қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда  “Интерфакс” агентлиги Бишкекнинг Первомай туман суди матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Бакиев ватанида қатор жиноятларда айбланиб, жами 30 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган.

“Бишкекнинг Первомай туман суди ҳукми билан Қурманбек Бакиев Жиноят кодексининг 336-моддаси 2-қисмида (“Коррупция”) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилиб, уч йил муддатга давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди, мол-мулки мусодара қилиниб, ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди”, — деб хабар берилган  судда.

Суд вакилининг сўзларига кўра, жазони қисман қўшиб, Қирғизистон Олий судининг 2016 йил 29 июлдаги аввалги қарорига кўра, Бакиев мол-мулки мусодара қилиниб, уч йил муддатга давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда сиртдан 30 йил муддатга қаттиқ режимдаги колонияда жазо ўташга ҳукм қилинган эди.

Қурманбек Бакиев 2005 йилдан 2010 йилгача Қирғизистон президенти бўлган. У ҳокимиятга Асқар Акаев ҳукуматига қарши “лола инқилоби” тўлқинида келган, бироқ 2010 йил 7-15 апрелдаги янги инқилоб чоғида 87 киши ҳалок бўлгач, мухолифат томонидан ағдарилган эди.

Бакиев апрел воқеаларидан кейин Қирғизистонни тарк этган. Ҳозир у оиласи билан Беларусда яшаб, у ернинг фуқаролигини олган. 2015 йилда у Минскда уй қурди ва уни 2019 йили қизига совға қилди.

Қирғизистон ҳукумати Бакиевни экстрадиция қилиш бўйича сўрови муваффақиятсизликка учраган эди. Бакиевлар оиласи британиялик тадбиркор Шон Дейли ҳаётига суиқасд уюштириш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган.

2021 йилда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қумтор олтин конидаги коррупция билан боғлиқ бир неча жиноий иш қўзғатганди. Ушбу ишлар доирасида бир қанча юқори мартабали сиёсатчилар, жумладан, собиқ президентнинг укаси Асилбек Жеенбеков ва собиқ бош вазирлар ҳибсга олинган. Бундан ташқари, хавфсизлик кучлари икки қочқин президентлар - Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевни қидирувга берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага