Қирғизистон бир қатор маҳсулотларни мамлакат ташқарисига олиб чиқишга қўйилган тақиқни йил охиригача узайтиради. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Асқарбек Жонибеков Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради “Кабар”.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатдан тухум, маккажўхори, шакар ва сариёғ каби маҳсулотларни олиб чиқишга чек қўйилган.
Жанибековнинг сўзларига кўра, тақиқ жорий йилнинг охиригача узайтирилиши режалаштирилган.
“Шакарга келсак, бизда ҳам экспортга тақиқ бор. Унинг нархи ташқи омиллар, шунингдек, мавсумни ҳисобга олган ҳолда ўзгаради”, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил августигача бир қатор маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлаган эди.