Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: Ўзбек миллий маркази ходими Каромат Абдуллаева Ўшдаги тартибсизликларни уюштирганликда айбланмоқда

3590

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари 2010 йил июнь воқеаларидан кейин қидирувда бўлган ўзбек миллий маркази собиқ раҳбарларидан бири Каромат Абдуллаевани қўлга олди.

«Каромат Абдуллаева вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. У 2010 йил июнь ойидаги Ўш воқеалари ташкилотчиларидан бири сифатида қидирувга берилган. 2014 йилда Абдуллаева сиртдан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган», - деб хабар берган Ўш милиция бошқармаси.

Абдуллаева 2010 йилгача Ўшдаги ўзбек миллий-маданий маркази масъул котиби бўлган. У 2010 йилдан бери Қирғизистоннинг Ўш шаҳри, Ўш ва Жалолобод вилоятларида ўша йилнинг июнь ойида оммавий тартибсизликлар ва миллий адоватни уюштирганликда гумонланиб, қидирувда бўлган.

2010 йил 10 июнь куни Қирғизистон жанубида этник қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида тўқнашув бошланди, бу кўплаб қурбонлар ва улкан вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Мустақил халқаро комиссия маълумотларига кўра, 2010 йил июнь фожиаси натижасида Қирғизистонда 470 киши ҳалок бўлган. 2 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олиб, 19 киши бедарак йўқолган. Қирғизистоннинг иккинчи йирик шаҳрининг бир қанча маҳалалари  вайрон бўлди, бир ярим мингдан ортиқ уй ёниб кетди, юз мингдан ортиқ одам ўз ҳаётлари сақлаш учун Ўзбекистонга қочишга мажбур бўлган эди.

Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида одамлар ҳарбий объектларга ҳужум қилиб, ўқотар қурол ва ўқ-дориларни тортиб олди: тартибсизликлар пайтида ҳарбий қисмлардан 1000 дан ортиқ қурол йўқолган. Тўполончилар турар-жой ва маъмурий бинолар билан бирга полиция биноларини ҳам ёқиб юборишди, нафақат тинч аҳолини, балки хавфсизлик кучларини ҳам шафқатсизларча ўлдиришлар қайд этилди.

Можаро фақат бир ҳафта ўтгач барҳам топди. 16 июнь мотам куни деб эълон қилинди. 22 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати қочқинларни Қирғизистонга қайтаришни бошлади. Кейинчалик БМТ жами 400 мингга яқин одам можаро туфайли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлганини, уларнинг кўпчилиги кейинроқ қайтиб келганини маълум қилган.

Халқаро Мустақил комиссия томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга кўра, 2010 йил декабрь ҳолатига кўра июнь воқеалари бўйича 5162 та жиноят иши қўзғатилган. 2010 йил декабрь ҳолатига кўра 306 киши ушланган, улардан 271 нафари ҳибсга олинган. Судгача ҳибсга олинганларнинг аксарияти ўзбеклар (230 нафар судланувчи); қирғизлар орасида 39 нафар, бошқа миллат вакиллари орасида - 2 киши. Ҳалок бўлганларнинг 74 фоизи ўзбеклардир. Шунингдек, комиссия ўзбек маҳаллаларига нисбатан зўравонликлар тизимли равишда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва армиянинг келишуви ёки шериклиги билан амалга оширилганини таъкидлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага