Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский яқин кунларда Туркияга ташриф буюриб, президент Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Туркия матбуоти.
Хабарда айтилишича, ҳар икки раҳбар Эрдоғанга уруш билан боғлиқ вазият ва Қора денгизда дон ташиш масаласини муҳокама қилиш учун ташриф буюриши кутилмоқда.
Душанба куни Россия, агар БМТнинг Россия дон ва ўғит экспорти йўлидаги тўсиқларни енгиб ўтиш бўйича келишуви бажарилмаса, ғалла келишуви хавф остида қолиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Эрдоған Туркия урушаётган икки давлат ўртасида доимий тинчлик ўрнатишга ёрдам бериш учун воситачи ролини ўз зиммасига олишга тайёрлигини таъкидлаб келади.