Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Путин Қозоғистонда Эрдоған билан учрашади

839

Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

Россия президенти Владимир Путин 13 октябрь куни Қозоғистонда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашади.  

Песковнинг сўзларига кўра, президентлар Украина масаласи ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади.

«Ҳа, аниқ! Ҳақиқатан ҳам учрашувга тайёргарлик кўрилмоқда. Лекин эртага эмас, эртадан кейин. Албатта, мавзу аниқ — Украина ҳам, жуда кўп қиррали икки томонлама муносабатлар ҳам ва умуман, долзарб масалалар бўйича фикр алмашиш», — деди Песков.

Аввал хабар берганимиздек, 14 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида олий даражадаги «Марказий Осиё — Россия» саммити ва МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилади. Учрашув Россия ва Марказий Осиёнинг барча бешта давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу саммитда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага