Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Путин иддао қилган Донбассдаги «геноцид» ҳақида фактлар

1546

Бир йилдан ортиқроқ вақтдан буён Россиянинг Украина давлатига тажовузи давом этиб келмоқда. Сиёсатшунослар, экспертлар уруш бошланишига жуда кўп сабабларни келтиришади. Россия томонининг иддаоларидан бири – Украинанинг 2014 йилдан буён айирмачи Донецк ва Луганск ҳудудларига ҳужумлари бўлди. Ростдан ҳам шундай бўлганмиди?

«Донбассда содир бўлаётган нарса геноциддир» - бу ибора Владимир Путин томонидан 2022 йилнинг 15 февраль куни, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан 9 кун олдин айтилган эди. Кейинроқ Россия Федерацияси президенти март ойи бошида яна «геноцид» ҳақида гапирди. Ўшанда Путин «Ғарбдаги шериклар саккиз йил давомида Киев режими томонидан Донбасс республикалари аҳолисига нисбатан амалга оширилган геноцидга кўз юмиб келган», деди. Президент тилга олган «саккиз йил» Украинага қилинган тажовузни қўллаб-қувватловчиларнинг асосий аргументларидан биридир.

Донбассдаги қуролли можаро 1948 йилда БМТ Конвенциясида белгиланган геноциднинг қатъий ҳуқуқий таърифига тўғри келмайди.

Россиялик кузатувчиларни ҳам ўз ичига олган халқаро ташкилотлар Донбассда тинч аҳолини атайлаб йўқ қилиш ҳақида ҳеч қандай далил топа олмаган.

Яна шуни ҳам айлиш лозимки, Украина расмийларига 2014 йилдан бери можаро зонаси қаттиқ назорат остида бўлган ҳудудда рус аҳолисини йўқ қилиш бўйича кенг кўламли ишларини (агар бўлганда) яшириш қийин бўлар эди. Донецк ва Луганск вилоятларида журналистлар ва ижтимоий тармоқларда аккаунтга эга оддий фуқаролардан ташқари ЕХҲТ Махсус Мониторинг Миссиясининг 40 дан ортиқ давлатдан, жумладан, Россиядан келган 600 га яқин кузатувчилари ишлаган эди. Саккиз йиллик фаолият давомида ЕХҲТ вакиллари Донбассда тинч аҳолининг мунтазам равишда ўлдирилиши ҳақида ҳеч қандай далил топмаганлар.

Сўнгги олти йил ичида тинч аҳоли қурбонлари сони нисбатан паст бўлди (2016-2021 йилларда йилига ўртача 59, 2015 ва 2014 йилларда эса 954 ва 2084), бу Россиянинг «геноцид» ҳақидаги башоратларига тўғри келмайди".

Россия ҳукумати геноцидни исботлаш учун ёлғон ёки тасдиқланмаган маълумотларга таянган.

3393 киши, ёки ҳалок бўлганларнинг 58 фоизи миналар ва портламаган ўқ-дорилар туфайли дунёдан кўз юмган. Халқаро кузатувчиларнинг фикрига кўра, портлашларга одатда аҳолининг ўзи ҳам сабабчи бўлган - баъзида миналарни тозалашга ҳаракат қилганда эҳтиётсизлик туфайли, баъзан эса ўқ-дори қисмларини темир-терсак учун топшириш чоғида. Бундай қурбонларни геноцид қурбонлари деб аташ қийин. Бундан ташқари, кўпинча миналар ёки артиллерия снарядларини қайси томондан отилганлигини ҳам аниқлаш қийин.

Биз бу баёнотларни рақамлар билан солиштиришга қарор қилдик. Ғарб рақамлари билан эмас, БМТ рақамлари билан эмас, балки Россияда кўпчилик ишончсизлик билан қарайдиган Украина томонининг статистикаси билан ҳам эмас. Ўз аҳолисининг геноциди ҳақида мунтазам равишда гапирадиган Донбасс расмийлари томонидан тақдим этилган рақамларни келтирамиз. 

Биз Донбасда 2014 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда ҳарбий ва тинч аҳоли ўлимининг статистик маълумотларини кўриб чиқдик. Барча рақамлар “Донецк Халқ Республикаси” Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарининг йиллик ҳисоботларидан олинган. “Луганск Халқ Республикаси”нинг статистикаси бу ерга киритилмаган - унинг омбудсмани ўзининг расмий веб-сайтида бундай ҳисоботларни эълон қилмайди.

“ДХР” маълумотларига кўра, қурбонларнинг аксарияти можаронинг дастлабки икки йилида - 2014 йилда (2546 киши) ва 2015 йилда (1395 киши) ҳалок бўлганини кўриш мумкин. Шундан сўнг можаронинг шиддати пасайди, қурбонлар сони ҳам камая борди. 2016 йилда 348 киши, 2017 йилда 278 киши (шундан 32 нафари тинч аҳоли, қолганлари ҳарбийлар), 2018 йилда 154 нафар (19 нафар фуқаро), 2019 йилда 160 нафар (9 нафар фуқаро), 2020 йилда 44 нафар (9 нафар фуқаро) вафот этган. 2021 йилда - 77 (7 нафар фуқаро). Таққослаш учун, “ДХР” ҳудудида ҳар йили йўл-транспорт ҳодисаларида тахминан 90-100 киши ҳалок бўлади.

«Геноцид» бутун бир этник ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилишни ўз ичига олади. Ҳар йили бир неча ўнлаб ҳарбийлар ва ундан камроқ тинч аҳоли ҳалок бўладиган тўқнашувларни геноцид деб аташ мумкинми? Бутун шаҳарлар, юзлаб маданий мерос объектлари вайрон қилинаётган ва ҳатто расмий статистик маълумотларга кўра, ўнлаб эмас, минглаб одамлар нобуд бўлаётган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни бошлаш орқали бундай можарони «тугатиш»га арзийдими? Буни ҳар бир киши ўзига савол бериб мустақил равишда жавоб излаши лозим.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага